Шаҳзод Собиров шоҳсупа остонасида турибди

9 апрель,2017, 17:27 486

Шаҳзод Собиров шоҳсупа остонасида турибди

 

 

Туркиянинг Анталья шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳзодбек Собиров ҳам терма жамоамиз ғазнасига медаль қўшиш имконига эга бўлди.

90 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда иштирок этаётган Шаҳзод Собиров дастлабки учрашувда россиялик давид Оганесянни мағлубиятга учратган бўлса-да, кейинги даврада сербиялик Александр Куколжга ютқазиб қўйди.

Кумушхонга бронза медаль керак

Ҳамюртимиз бронза медаль учун курашни давом эттирмоқда ва бу йўлда озарбайжонлик Турал Сафгулиевни енгди.

Шаҳзодбек Собиров медаль учун бўладиган сўнгги баҳсда россиялик Магомед Магомедовга қарши татамига чиқади.

SPORTS.uz