Шакира Пикени рашк туфайли Мессининг тўйига жўнатмайди

20 март,2017, 11:25 1227

Шакира Пикени рашк туфайли Мессининг тўйига жўнатмайди

 

 

"Барселона" етакчиси Лионель Месси ёзда Антонелла Рокуццо билан муносабатларини расмийлаштириб, тўй қилишни маълум қилган. Бироқ, бу тўйда Мессининг жамоадош дўсти Пике рафиқаси Шакира туфайли қатнаша олмайди.

Гап шундаки, машғур хонанда Шакира ва Антонелла Рокуццо ўзаро ёмон муносабатда. Чунки Пикенинг аввалги маҳбубаси Нурия Томас Антонелланинг яқин дугонаси бўлган. Шакира Пикенинг Нурия билан муносабатини билган ҳолда у билан турмуш қурушга ҳаракат қилган ва мақсадига етган.

Мессининг тўйи июнь ойига белгиланган ва ҳаммага таклифнома жўнатилган. Бироқ Шакира бу таклифни қабул қилмади. Пике тўйга бормайди. Лекин бу икки футболчининг ўзаро муносабатига таъсир қилгани йўқ.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.