Шавкат Саидов: “Олмалиқ”ни ҳақли ғалаба билан табриклайман

 

Олий Лига 11-туридан ўрин олган “Олмалиқ” –  “Металлург” (1:0) учрашуви якунлангач, меҳмон жамоаси бошлиғи Шавкат Саидов ўйин борасида ўз фикрларини баён этди.

“Бугунги учрашув анча қизғин ва курашларга бой ўтди. Буни ҳакам томонидан кўрсатилган огоҳлантиришлар сонидан ҳам билиш мумкин. Майдоннинг ҳар қаричи учун кураш бўлди. Биринчи таймда гол уриш имкониятимиз бўлди. Бироқ вазиятлардан унумли фойдаланишда оқсадик. Ўйиннинг иккинчи қисмида мезбонлар яхши ўйин намойиш этишди. Уларни ҳақли ғалаба билан табриклайман.

Жамоа таркибида етарлича рақобат бор. “Олмалиқ”ни ўйин услубини ўрганган ҳолда бугун дарвозамизни бўйдор посбон Султоновга ишониб топширдик. Шунингдек, катта тажрибага эга Даврон Каримқуловни ҳам асосий таркибга туширдик. Ўтган ўйинда чап қанот ҳимоясида ёш футболчи Тошқўзиев ҳаракат қилганди. Таркибдаги ўзгаришлар тез орада ижобий натижа беришига ишонамиз”, – деди Шавкат Саидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!