Шавкат Саломов Қозоғистонда энг яхшилардан бири бўлмоқда

Хабарингиз бор,  бундан бир неча кун муқаддам Қозоғистон чемпионати 2-тури доирасида Шавкат Саломов жамоаси “Атирау” “Ордабаси” майдонига сафар уюштирганди.

Ушбу ўйинда “Атирау” меҳмонда 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этганди. Бироз вақт олдин ушбу ўйиннинг энг чхши футболчилари эълон қилинди ва унда Шавкат Саломов ҳам энг яхшилар орасида эътироф этилган.

Олинган маълумотга қараганда, “Бухоро” клуби собиқ ҳужумчиси техник-тактик ҳаракатлар бўйича 217 балл билан баҳоланган.

Ўзбекистонлик футболчининг шахсий статистик кўрсаткичлари эса қуйидагича: Узатмалар – 29 (66%), ҳаводаги курашлар – 3 (0%), ҳал қилувчи узатмалар – 2, юқоридан оширилган тўплар – 2, голли пас – 1, тўпни олиб қўйиш – 6 (83%), рақибни алдаб ўтиш – 4 (100%), зарбалар – 1, яккакурашлар – 20 (55%).

Қайд этиш лозим, ушбу ўйинда Шавкат Саломов ўз жамоаси сафида 87 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, терма жамоамиз ҳужумчиси Александр Гейнрих 81-дақиқадан майдонга туширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!