Шахмат бўйича Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган Халқаро турнирдан фоторепортаж

8 май, 11:45 358

Шахмат бўйича Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган Халқаро турнирдан фоторепортаж

Пойтахтимизда шахмат бўйича биринчи ўзбек гроссмейстери Георгий Аъзамов хотирасига бағишланган “Тошкент опен” анъанавий халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. 

6-турдан сўнг, икки нафар Халқаро гроссмейстерлар бир хил очко тўплаган ҳолда олдинда бормоқда. Қозоғистонлик Павел Коцур ҳамда беларуслик Кирилл Ступак 5,5 очкодан тўплашга муваффақ бўлди. Ҳали бирон турда мағлубиятга учрамаган пешқадамлар ўзаро ўйинда дурангга келишишган эди.

7-турда пешқадамлар Олександр Бортник (Украина) ҳамда Вугар Расулов (Озарбайжон) билан дона суради. Уларнинг иккаласи ҳам 5 очкодан тўплаган. Бобур Сатторов (Ўзбекистон), Али Муҳаммад Лутфий (Индонезия), Муҳаммад Хусанхўжаев (Тожикистон) ва Василий Папин (Россия)лар эса 4,5 очко жамғарган. 15 нафар иштирокчи 4 очкодан тўплай олди. Уларнинг 9 нафари ҳамюртларимиз ҳисобланади. Шунингдек, иқтидорли аёл шахматчиларимиз Ирина Геворгян ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳисобига ҳам 4 очкодан ёзиб қўйилган.

12 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар гуруҳида эса Умида Омонова ва Жавоҳир Ғуломов бир хил - 5 очко тўплаган ҳолда гуруҳда пешқадамлик қиляпти. Олмос Раҳматуллаева, Мафтуна Бобомуродова ва Исломбек Синдоровлар 4,5 очкога эга. Хидирдавлат Раимқулов, Моҳинур Ҳабибуллаева, Саидамирбек Хотамов ва Абдулбосит Шарифжоновлар 4 очкодан жамғара олди.

Мусобақа давом этмоқда.