"Шахтёр" футболчиси АПЛ жамоалари қизиқишларига сабаб бўлмоқда

19 ноябрь,2017, 19:09 187

Донецкнинг "Шахтёр" клуби ярим ҳимоячиси Бернард Англия премьер-лигаси жамоалари қизиқишлар доирасига кириб қолди.

UOL Esporte нашри тарқатган хабарга кўра 25 ёшли бразилиялик футболчи ватанига, "Палмейрас" клубига қайтади ёки "Арсенал", "Челси" ва "Ливерпул" жамоаларидан бири сафида пайдо бўлади.

Таъкидлаш керакки, 2013 йилдан буён “кончилар” сафида ўйнаб келаётган Бернарднинг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва инглиз грандлари уни эркин агент сифатида ўз сафларига қўшиб олишлари мумкин.