Шекспир: "Лестер" Европанинг энг кучли жамоаларидан бирини мусобақадан чиқариб юборди

15 март,2017, 07:35 509

Шекспир:

Хабарингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Шу куни "Лестер" ўз майдонида "Севилья"ни қабул қилди ва иродали тарзда ғалаба қозонли. Икки ўйин натижасига кўра якуний ҳисоб 3:2. "Тулкилар" чорак финалга йўл олишди.
Ўйиндан сўнг "Лестер" бош мураббийи Крэйг Шекспир ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. 

"Футболчилар ва клуб раҳбарияти ўзларининг амалга оширган ишларидан фаҳрланишлари мумкин. Биз ақлбоварқилмас  ҳарактер намойиш эта олдик.
Каспер - ажойиб дарвозабон. У керакли вазиятда барчамиз кутгандек ҳаракат қилди. Биз Европанинг энг кучли жамоаларидан бирини мусобақадан чиқариб юбора олдик.
Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки ўйин давомида стадионда ажойиб муҳит ҳукмрон бўлди. Энди биз учун чорак финалда қайси жамоа тўғри келиши аҳамиятсиз", -
дейди Шекспир.