Шерзод Алиқулов - муайтай бўйича Жаҳон чемпионати совриндори (фото)

14 март, 21:15 777

Шерзод Алиқулов -  муайтай бўйича Жаҳон чемпионати совриндори (фото)

Тошкент темир йўл транспорти коллежи ўқувчиси Шерзод Алиқулов муайтай бўйичаТаиландда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди.130 та давлатдан 1500 нафардан ошиқ спортчи иштирок этган нуфузли мусобақада ҳамюртимиз Россия, Туркманистон вакиллари устидан ғалаба қозониб, финал баҳсида таиландлик спортчига очколар ҳисобида мағлуб бўлди.

Фотомухбиримиз спортчини "Тошкент Халқаро аэропорти"да кутиб олиш маросимида иштирок этди. Қуйида фотолар шу ҳақда ҳикоя қилади: