Шерзодбек Мамажонов ёш боксчини синовдан ўтказади

  • 26 апрель, 2017, 14:10
  • 0
  • Бокс
 

Профессионал рингдаги фаолиятини ўн йил муқаддам бошлаган ўзбекистонлик Шерзодбек Мамажонов 2 май куни Россияда бўладиган мусобақада навбатдаги жангини ўтказади.

Тажрибали боксчимиз бу гал россиялик Заур Абдуллаевга қарши рингга кўтарилади.

29 ёшли Шерзодбек шу кунгача 32 та учрашувда қатнашган. Хонободлик чарм қўлқоп устаси шу жанглардан 10 тасида ғалаба қозонган, тўрт маротаба дуранг қайд этган ва 18 та баҳсда рақибларига имкониятни бой берган.

23 ёшли Заур Абдуллаев эса катта рингдаги фаолиятини бу йил бошлади ва кетма-кет иккита учрашувда зафар қучди.

Боксчилар ўртасидаги рейтинг жанги олти раунд қилиб белгиланди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!