Шнейдерлен "Эвертон"ни "Манчестер Юнайтед"дан ўтиб кетишига ёрдам бермоқчи

 

 

Январдаги трансфер мавсумида "Эвертон"га ўтган ярим ҳимоячи Морган Шнайдерлин янги жамоаси мусобақа жадвалида "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед"дан ўзиб кетиб, Еврокубокларда қатнашиш имкониятига эга бўлишига ишонмоқда.

- Биз чемпионатни "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед"дан юқорида якунлашга ҳаракат қилишимиз керак, - деди Морган Шнайдерлин. - Жамоамиз мухлислари Еврокубоклардаги ўйинларимизни кўришга ҳақлидир.

"Эвертон" Англия премьер-лигасида етти учрашувдан буён мағлубиятга учрамаяпти ва мусобақа жадвалида еттинчи поғонада бормоқда.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!