Шоҳжаҳон АҚШдаги жангига Головкиннинг спарринг рақиби билан тайёрланди

10 ноябрь,2017, 00:05 1588

Шоҳжаҳон АҚШдаги жангига Головкиннинг спарринг рақиби билан тайёрланди

 

Ўзбекистонлик нокаутчи Шоҳжаҳон Эргашев 11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Nassau Coliseum спорт мажмуасида  америкалик Маркиз Хавторнга қарши жанг қилади.

Профессионал боксчимиз SPORTS.uz ахборот портали билан боғланиб, ўзи учун ўта муҳим бўлган АҚШдаги илк жангга пухта тайёргарлик кўрганини маълум қилди.

- Америкадаги машғулотларда асосан жисмоний кучни ошириш учун ишладик, - дейди Шоҳжаҳон. - Кейин спарринг жангларига ҳам эътибор қаратдик. Бир сўз билан айтганда, АҚШдаги биринчи жангим мен учун ўта муҳим ва бунга ҳар томонлама тайёрман.

Шоҳжаҳон Эргашевнинг айтишча, у спаррингда жаҳон чемпиони Геннадий Головкиннинг спарринг рақибларидан бири Доминик  Долтон билан жанг қилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимизнинг бу галги рақиби Маркиз Хавторн  шу кунга қадар профессионал рингда 12 та жанг ўтказиб, беш маротаба зафар қучган. У ўз фаолияти давомида яна бир ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмоновдан мағлубиятга учраган.

SPORTS.uz

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.