Шоҳжаҳон Эргашев жаҳоннинг энг кучли боксчилари ТОП-10га кириш учун рингга чиқади

  • 13 декабрь, 2017, 15:50
  • 0
  • Бокс

Профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (11-0, КО11) кейинги жангини 12 январ куни АҚШда ўтказишидан хабарингиз бор. SPORTS.uz интернет порталига маълум бўлишича, бугун мазкур жанг расман тасдиқланди.

Бўлажак жанг Нью-Йоркдаги “Turning Stone Casino Resort” аренасида ташкил этилиб, боксчимизга америкалик енгилмас Сони Фредриксон (18-0-0, КО12) рақиблик қилади.

Боксчилар ушбу жангда жаҳоннинг энг кучли ТОП-10лиги учун кураш олиб боришади. Бундан ташқари бу тўқнашувда ҳамюртимиз ғалаба қозонадиган бўлса, бу мувафаққият уни чемпионлик учун бўладиган жангга яна бир қадам яқинлаштиради.

Эслатиб ўтамиз, нокаутчи боксчимиз 11 ноябрь куни АҚШда фаолиятини бошлаган эди, океанортидаги илк жангида мезбон боксчи Маркус Хавторнни (5-7-0) иккинчи раундда техник нокаутга учратган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!