Шоҳжаҳоннинг янги рақиби маълум ёхуд чемпионлик жангига яқин қолмоқда
Профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев (11-0, КО11) ўзининг навбатдаги жангини келаси йили январ ойининг 12-санасида АҚШда ўтказишидан хабарингиз бор.
Жанг аввал хабар қилганимиздек, Лас-Вегасда эмас, балки Нью-Йоркдаги “Turning Stone Casino Resort” аренасида ташкил этилади. Бўлажак жангда боксчимизга америкалик енгилмас Сони Фредриксон рақиблик қилади. Бу боксчи фаолиятини 2014 йил февраль ойида бошлаган ва шу вақтгача 18 профессионал жанг ўтказиб, барчасини ғалаба билан якунлаган. Шунингдек, 12 та жангни муддатидан олдин тамомлаган.
Мазкур жанг Шоҳжаҳон учун муҳим жанглардан бири ҳисобланади. Агар у бу жангда ғолиб чиқадиган бўлса, жаҳоннинг энг кучли 15 нафар боксчилари қаторидан ўрин эгаллайди. Бундан ташқари бу тўқнашувда мувафаққият унга чемпионлик учун бўладиган жангга яна бир қадам яқинлаштиради.
Эслатиб ўтамиз, нокаутчи боксчимиз 11 ноябрь куни АҚШда фаолиятини бошлаган эди, океанортидаги илк жангида мезбон боксчи Маркус Хавторнни (5-7-0) иккинчи раундда техник нокаутга учратган эди.
Фикрлар