Шоҳжаҳон Эргашевнинг аҳволи чатоқ, у рингга чиқадими?

1 июнь,2017, 10:22 3877

Шоҳжаҳон Эргашевнинг аҳволи чатоқ, у рингга чиқадими?

 

Профессионал рингда тўққизта учрашувнинг барчасида рақибларини нокаут қилган Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини 10 июнь куни бокс юлдузи Флойд Мэйвезернинг Россиядаги бокс академиясида ташкил этилиши ҳақида хабар тарқатилган эди.

 Нокаутчи Шоҳжаҳон Эргашев Флойд Мэйвезер академиясида жанг қилади

Ушбу жангга тайёргарликнинг сўнгги босқичини Москвада давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев чап қўлидан жиддий жароҳат олди.

SPORTS.uz ахборот портали вазиятга ойдинлик киритиш учун Шоҳжаҳон Эргашев билан боғланди.

- Тўғриси, аҳволим чатоқ, - деди Шоҳжаҳон Эргашев SPORTS.uz ахборот порталига. – Кечки машғулотларни ўтказиш учун ЦСКА мажмуасига келган эдим. Машғулотда шавқим ошиб, зарбани ўта кучли йўлладим. Бунинг оқибатида эски жароҳатим қайталанди ва қўлим шишиб кетди. Бу асосий зарба берадиган чап қўлим. Кайфиятим тушиб кетди. Докторга бордим.э Бокс тушма деяпти. Лекин жангни бекор қилиш ниятим йўқ. Чунки бўлажак учрашув мен учун муҳим аҳамият касб этади.

Шоҳжаҳон Эргашев ўтган йилнинг ноябрь ойида чап қўли суяклари сингган эди. Қисқа фурсатда рингга қайтган боксчи шундан сўнг бир неча учрашувларда рақибларини нокаут қилди.

SPORTS.uz ахборот портали ўзбек бокс мухлислари номидан Шоҳжаҳонга саломатлик тилайди.

SPORTS.uz