Шоҳжаҳон енгилмас боксчилар турнирида иштирок этади

26 июль,2017, 00:25 2437

Шоҳжаҳон енгилмас боксчилар турнирида иштирок этади

 

Профессионал боксда ўнта жангининг барчасини нокаут билан якунлаган Шоҳжаҳон Эргашев жаҳонга машҳур "Showtime" телеканали билан шартнома имзолаган эди.

АҚШнинг "Showtime" телеканали нуфузли оммавий ахборот воситалари фақатгина юқори рейтингларни қўлга киритишга қодир, миллионлаб мухлислар эътиборини қозона оладиган боксчилар билан шартнома қилади. Бу телеканал ўз вақтида Майк Тайсон, Флойд Мэйвезер ва Константин Цзю каби ўзбек бокс мухлисларига яхши таниш бўлган чарм қўлқоп усталари билан ҳам шартнома имзолаган.

"Showtime" 4 августга белгиланган профессионал бокс кечасига асосан енгилмас боксчиларни таклиф қилди. Шу куни ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев ҳам уммонортида дастлабки жангини ўтказади.

Ҳамюртимиз бўлажак жангга тайёргарликни Фарғона вилоятининг тоғли ҳудудларида ўтказди.

АҚШнинг Детроит шаҳрида бўладиган профессионал бокс кечасида қуйидаги енгилмас боксчилар рингга чиқади:

1. Шоҳжаҳон Эргашев (Ўзбекистон) - 10 та жанг ўнта нокаут

2. Бахтиёр Эюбов (Қозоғистон) - 13 та жанг ўн битта нокаут

3. Никки Адлер (Германия) - 16 та жанг тўққизта нокаут

4. Владимир Тихонов (Россия) 16 та жанг тўққизта нокаут

5. Ярико О'Куинн (АҚШ) 7 жанг бешта нокаут

6. Сонни Фредриксон (АҚШ) 17 та жанг ўн битта нокаут

7. Кларисса Шилдс (АҚШ) 3 та жанг битта нокаут

SPORTS.uz