Шоҳжаҳонни Россиядаги сўнгги жангга таклиф қилишди

  • 28 август, 2017, 11:37
  • 0
  • Бокс

 

Профессионал рингда ўнта жангнинг барчасида нокаут билан ғалаба қозонган Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда дебют учрашувини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Айни пайтда Москва шаҳрида шуғулланаётган Шоҳжаҳон Эргашевни сентбярь  биринчи ўн кунлигида Саратовда бўладиган профессионал бокс кечасига таклиф қилишди.

- Тўғриси кутилмаган таклиф бўлди, - дейди Шоҳжаҳон SPORTS.uz  ахборот порталига. – Ҳали таклифга жавоб берганим йўқ. Рақиб ким бўлишига қараб бир тўхтамга келаман. Агар рақиб сифатида кучли боксчи танланса, Россияда сўнгги жангимни ўтказиб, кейин АҚШга кетиш ниятидаман.

Шожаҳон Эргашев Тошкентда қўлини операция қилдирганидан сўнг, Фарғонада тикланиш машғулотларини ўтади.

Шоҳжаҳон Эргашевнинг фаолиятига боғлиқ энг тезкор янгиликларни

SPORTS.uz ахборот порталида кузатиб боринг!

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!