Шоҳжаҳоннинг спарринг ҳамкори жаҳон чемпионлиги жанги олдидан ёрдамга муҳтож

4 июнь, 11:38 1808

Шоҳжаҳоннинг спарринг ҳамкори жаҳон чемпионлиги жанги олдидан ёрдамга муҳтож

 

Ўзбекистонлик нокаутчи Шоҳжаҳон Эргашев (9-0-0, KO)  билан спарринг жангини ўтказган профессионал бокснинг машҳур вакили - Денис Шафиков (38-2-1, 20 КО) 30 июнь куни Халқаро бокс федерациясининг (IBF) енгил вазндаги жаҳон чемпиони америкалик Роберт Истер (19-0-0, 14 КО) камарига даъвогарлик қилади.

32 ёшли боксчининг промоутери Алексей Васильев АҚШда бўладиган жанг Денис Шафиков учун ўта муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

- Албатта мен бўлажак жангда Дениснинг ғалабасига ишонаман, - деди Алексей Васильев. - Лекин мантиқан олиб қараса, бу учрашувда Истер фаворит. У жуда кучли боксчи. Истер -жаҳон чемпиони, ҳали ютқазмаган, бўйича баланд, ёш ва бақувват. Қолаверса у ўз уйида жанг қилади. Дениснинг ғалабасини таъминлайдиган бир муҳим жиҳат бор. Бу - мухлисларнинг жэътибори ва қуллаб-қувватлашидир. Биз уларнинг ёрдамига муҳтожмиз. Денис бўлажак жангда ўзини ёлғиз ҳис қилмаслиги керак ва унинг ортида миллионлаб мухлислар унинг ғалабасини кутаётганини билиши зарур.

Денис Шафиков бунгача икки маротаба жаҳон чемпионлиги учун рингга чиқиб, учрашувларни бой берган эди.

Ўз навбатида Денис Шафиков ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев билан ҳам спарринг жангида қатнашган. Ҳамюртимизнинг маҳорати россиялик боксчида катта таассурот қолдирди.

Шоҳжаҳон Эргашевнинг ўзи 10 июнь куни Россияда ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида жанг ўтказиши кутилмоқда.

SPORTS.uz