Шошилинч хабар! “Насаф” – “Пахтакор” ўйини куни чипталар сотувга чиқарилмайди

Якшанба куни бўладиган “Насаф” – “Пахтакор” учрашувига чипталар кечадан бошлаб сотувга чиқарилган эди. Бўлажак ўйинга бўлган қизиқиш ҳар қачонгидан юқорилиги сезилиб турибди.

Ҳозирги пайтда олинган маълумотларга кўра, чипталарнинг ўн мингдан ортиғи сотиб бўлинди.

Ўзингизга маълум, “Марказий” стадионга йигирма бир минг томошабин сиғади. Агар футбол ишқибозлари шундай фаоллик кўрсатишса, эртанинг ўзида чипталар сотиб бўлиниши кутилмоқда.

Қўшимча тарзда шуни маълум қиламизки, ўйин куни чипталар сотувга чиқарилмайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.  

Чипталарни фақат “Марказий” стадион қошидаги чиптахоналардан харид қилишларинигизни тавсия этамиз. 

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - "Пахтакор" учрашуви 19 ноябр якшанба куни "Марказий" стадионда соат 14:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!