Силва фаолиятини Бразилияда давом эттиради

 

Украинанинг “Шахтер” клуби собиқ ҳужумчиси Эдуардо да Силва фаолиятини Бразилияда давом эттиришга яқин. Бу ҳақда Испания нашрлари хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, форвардга “Атлетико Паранаэнсе” клуби қизиқиш билдирмоқда. Яқин кунлар ичида бразилияликлар Силвани ўз таркибларига қўшиб олишмоқчи.

Хабарларга қараганда, 33 ёшлик футболчи “Атлетико Паранаэнсе”да тиббий кўрикдан ўтса бўлгани. Қолган масалалар олдинроқ ҳал қилинган. Шунингдек, томонлар мавсум сўнггигача шартнома имзолашлари кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!