Симеоне "Эвертон"ни деб "Атлетико"дан кетмоқчи эмас

18 ноябрь,2017, 13:00 156

Симеоне

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне яқин келажаги фақат “матрасчилар” билан боғлиқ эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Менинг келажагим “Атлетико” билан боғлиқ. Яқин икки йил ичида ушбу жамоада ишлашимга ишонаман”, - дейди аргентиналик мутахассис Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Симеонега Англиянинг "Эвертон" клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.