Симеоне: Навас бўлмаганда…

“Атлетико” жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне “Реал”га қарши кечган ЕЧЛ ярим финалининг жавоб баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз буюк жамоага қарши тўп сурдик. “Атлетико” финалга чиқиш масаласини биринчи ўйинда жуда мураккаблаштириб юборди. Аммо бугжн жамоам яхши ўйин намойиш этди. Осон ўйин бўлмади. Футболчиларим кўп куч йўқотди.

Исконинг голи вазифамизни уддалаб бўлмас даражага олиб келиб қўйди. Биз ғалабага эришишимиз мумкин эди, Навас ажойиб ўйин кўрсатди”, - деб айтиб ўтди “матрасчилар” устози ўйиндан сўнг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!