Сколари: “Барселона”нинг Хитойдан футболчи олиши қийин масала

26 июнь, 21:28 453

Сколари: “Барселона”нинг Хитойдан футболчи олиши қийин масала

Хитойнинг “Гуангжоу Эвергранд” клуби бош мураббийи Луис Фелипе Сколари шогирди Паулиньога “Барселона” қизиқаётгани борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

"Гуанчжоу Эвергранд" футболчиси учун "Барселона"дан 40 млн евро талаб қилмоқда

“Паулиньонинг шартномасида бадал пули 40 млн евро этиб белгиланган. Ҳозирда ҳеч бир Хитой клуби ўз сафидаги етакчи футболчисини кетишига йўл қўймайди. Чунки, бу ердаги янги қонунга кўра, унинг ўрнига янги футболчи сотиб қолиш қийин ва қиммата тушади”, – деб айтиб ўтди Сколари.

Маълумот учун Хитой клублари 6,58 млн доллардан қимматга ҳорижлик футболчи сотиб олса, Хитой Футбол Федерациясига трансфер суммасининг 100 % миқдорда солиқ тўлашига тўғри келади.

Қайд этиш жоиз, сўнгги кунларда “Барселона” клуби “Гуанжоу Эвергранд” футболчиси Паулинога қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.