Собиқ "Бавария" футболчиси Анчелоттига ёрдамчи бўлди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби собиқ ҳимоячиси Вилли Саньоль жамоа бош мураббийи Карло Анчелоттига ёрдамчи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

“Дунёнинг энг кучли мутахассисларидан бири бўлган Карло Анчелотти айнан мени танлаши жуда ёқимли. Мюнхенга қайтганимдан хурсандман”, - дейди Саньол.

Маълумот учун, 40 ёшли мутахассис 2009 йилга қадар айнан “Бавария” клуби шарафини ҳимоя қилган. У шунингдек мураббийлик фаолияти давомида 2014-2016 йилларда Франциянинг “Бордо” клубини бошқарган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!