Собиқ “Реал”чи “Барселона”га ўтиши мумкин

Каталониянинг “Барселона” клуби ўзига яхши ҳимоячи излашда давом этмоқда. “Кўк-анор ранглилар” айни дамда “Депортиво” ҳимоячиси Хуанфраннинг хизматларига қизиқиш билдиришмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги нашрнинг маълум қилишича каталонияликлар раҳбарияти 28 ёшли собиқ “Реал”чини жамоанинг узоқ муддатга сафдан чиққан ҳимоячиси Алейш Видалнинг ўрнига асосий номзод сифатида кўришмоқда. Айтиш керакки, Ла Лига қоидаларига кўра, футболчиси оғир жароҳат олган жамоа ички чемпионатда тўп сураётган ёки умуман жамоасиз юрган футболчини ўз таркибига қўшиб олишга рухсат берилади. “Барселона” айнан мана шу имкониятдан фойдаланмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Хуанфран айни дамда Англиянинг “Уотфорд” клубида ижара асосида тўп сурмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!