Собиқ жаҳон чемпиони декабрда рингга қайтади

14 июль, 08:20 593

Собиқ жаҳон чемпиони декабрда рингга қайтади

Икки вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони британиялик Дэвид Хэй Лондонда бўлган матбуот анжуманида бўлажак режалари ҳақида гапириб ўтди. У сўнгги жангини Тони Белльюга қарши ўтказиб, техник нокаутга учраган эди ва шундан сўнг оёғидан операция қилинган.

Мен декабрда рингга қайтаман. Аммо кимга қарши урушишимни ҳозирча билмайман, – дейди Дэвид Хэй.

Шунингдек, боксчининг мураббийи Исмаэль Салас бўлажак жангда энг потенциал рақиб Тони Белью бўлишини айтиб, реванш жангини ташкил қилишига ҳаракат қилишини маълум қилган.