“Сўғдиёна”: “Динамо”га қарши тайёргарлик бошланди

25 апрель,2017, 00:05 453

“Сўғдиёна”: “Динамо”га қарши тайёргарлик бошланди

Олий лига 7-турида жамоамиз “Нефтчи”ни қабул қилди ва ўз майдонида илк бор мағлубиятга учради. Бугун жамоамиз “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилди ва 8-турдаги рақиби Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши тайёргарликни бошлаб юборди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа  кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқда. 29 апрельда жамоамиз сафарда “Динамо”га қарши майдонга тушади.Ўйин  17:00 да “Динамо ” стадионида бўлиб ўтади.Ёшлар лигаси баҳси 28 апрель куни  соат 16:00 да  “Олимпия” стадиодида бўлиб ўтади.
Изоҳ: Ўйин вақти ўзгариши мумкин