"Сўғдиёна"га хали янги футболчилар келиб қўшилмади

Олий лиганинг 15-тур учрашувидан сўнг “Сўғдиёна” жамоаси қисқа муддатли таътил берилган эди.

Бугун“Сўғдиёна”   жамоаси футболчилари пойтахтимизда жойлашган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказида тиббий кўрикдан ўтмоқдалар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоа тайёргарликни 3 июльдан Зомин тоғ бағрларида давом эттиради. Ҳозиргача жамоани хеч ким тарк этгани йўқ ва хеч ким таркибга келиб қўшилмаган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!