Солиқ хизмати Роналдунинг ишини Мадрид прокуратурасига оширди, улар футболчини жиноий жавобгарликка тортишмоқчи

Испания давлат солиқ хизмати “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ишини Мадрид прокуратурасига оширди.

Гап шундаки, португалиялик футбол юлдузи 2011-2014 йилларда ўз имижидан топган даромадларини яширишда гумонланмоқда. Солиқ хизматининг хабарига кўра Криштиану жами 8 млн евро миқдоридаги солиқларни тўламаган.

Бу масалада солиқ инспекторларининг Роналдуга нисбатан фикри икки ҳил бўлмоқда. Баъзилари маъмурий иш қўзғатилиши керак дейишса, бошқалари жиноий иш очиш керак деб ҳисоблашмоқда.

Таъкидлаш керакки, агар прокурор 30 июнга қадар расмий шикоят қилмаса, Роналдунинг иши судгача етиб бормаслиги ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Испания олий суди "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини ҳудди шу айблов билан 21 ой қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

Тезкор хабар! Испан суди Мессини 21 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди>>>

Қайси жамоалар ЕЧЛни гуруҳ босқичидан бошлайди?>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!