Тезкор хабар! Испан суди Мессини 21 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди
Испания Олий суди “Барселона” ҳужумчиси Лионель Мессини 21 ой қамоқ жазосига ҳукм қилганлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Football Espana нашри ўзининг “Твиттер”даги саҳифаси орқали хабар тарқатмоқда.
Месси ва унинг отаси 2007, 2008 ва 2009 йилларда солиқлардан бўйин товлаш айби билан жорий йилнинг июн ойида судда жавоб беришади. Гап аргентиналик футболчининг ўша йилларда ўз имижидан топган даромади ҳақида кетмоқда.
Аммо, шуни эслатиб ўтиш лозимки, бу ҳукм футболчини қамоққа киришига сабаб бўла олмайди. Боиси, Испанияда 2 йилдан кам бўлган қамоқ жазоси тегишли тартибда синов муддатига алмаштирилиши мумкин.
Фикрлар