Спаллетти Хандановичдан оёқлари билан яхшироқ ўйнашни ёки жамоадан кетишни сўради

25 июнь,2017, 16:25 243

Спаллетти Хандановичдан оёқлари билан яхшироқ ўйнашни ёки жамоадан кетишни сўради

Миланнинг “Интер” клуби дарвозабони Самир Ханданович ёзги трансферлар даврида жамоадан кетиши мумкин. Tuttosport нашрининг маълум қилишича, “нерадзуррилар”нинг янги бош мураббийи Лучано Спаллетти словениялик дарвозабонга оёқлари билан ўйнашни кескин яхшилаши лозимлиги ҳақида уқтирган. Акс ҳолда эса Хандановичнинг жамоадан кетишига тўғри келиши айтилган.

Хабарларга қараганда, Спаллеттининг ўзи “Интер”да “Рома”даги шогирди Войцех Щенснини кўрмоқчи.

Таъкидлаш керакки, 33 ёшли Ханданович кўп йиллардан буён мунтазам равишда А Сериянинг энг яши дарвозабонлари қаторида эътироф этилиб келинади. У айниқса пенальтилар бобида маҳоратли ҳисобланади.