“Спортинг” Криштиануни ўз сафига қўшиб олди

16 май, 23:10 760

Ўхшаш хабарлар

“Спортинг” Криштиануни ўз сафига қўшиб олди

“Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг профессионал фаолиятидаги илк клуб “Спортинг” яна бир Криштиану билан шартнома имзолади. Гап “Бетис” жамоасининг италиялик собиқ футболчиси Криштиану Пиччини ҳақида бормоқда.

“Спортинг” ушбу футболчининг тақдимот маросимини клуб сафидан етишиб чиққан юлдузлар – Луиш Фигу хамда Криштиану Роналдуларнинг сурати туширилган баннернинг олдида ўтказди. Қайд этиш жоиз, бу “шерлар” сафига келиб қўшилган ҳар бир футболчи билан содир бўладиган жараёндир.

Италиялик Криштиану ҳимоячи амплуасида тўп суради ва “Бетис” сафида ушбу мавсум адаши тўп сурадиган “Реал”га қарши икки бор баҳс олиб борди. Ҳар иккала “дуэл”да ҳам португалиялик футболчининг қўли баланд келди. Роналду бу ўйинларда иккита тўп киритди. Пиччини эса бу ўйинларда қизил карточка олиш билан “чекланди”.