Суарес: Кьеллини можаросидан сўнг ҳам “Барселона” менга таклиф билан чиққанида йиғлаб юборганман

14 май,2017, 10:27 464

Суарес: Кьеллини можаросидан сўнг ҳам “Барселона” менга таклиф билан чиққанида йиғлаб юборганман

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Луис Суарес 2014 йил Бразилиядаги мундиалда Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллини билан юз берган можародан сўнг, “Барселона” уни сотиб олиш фикридан қайтиб қолишидан қўрққанлигини айтди.

“Мен яхши эслайман, дисквалификация қилинган пайтимда Андони Субисарретта (“Барселона”нинг ўша пайтдаги спорт директори) мен билан алоқага чиққан ва ўша пайт узоқ йиғлаганман. Боиси, шунча воқеалардан сўнг ҳам “Барселона” мени сотиб олиш фикридан қайтмаганлигига ишона олмасдим. Бу эса менга аввалги ҳолатимга қайтишимга катта туртки берди.

Фарзандларим ўша пайтда нега жамоа билан бирга эмаслигимни сўрашган. Мен эса уларга барчасини айтиб берганман. Чунки, мен ҳақиқатни яширишни истамайман. Бу фаолиятимдаги энг оғир кунлар эди”, - дейди уругвайлик футболчи  Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Лас-Пальмас” ҳамда “Барселона” жамоалари баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 23:00да старт олади.