"Суонси" ўз майдонида мураббийсиз қолган "Ньюкасл"га ютқазиб қўйди (видео)

Аввал хабар берганимиздек бундан бир неча дақиқалар олдин АПЛнинг 4-туридан ўрин олган "Суонси" ҳамда "Ньюкасл" жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Унда "қарғалар" учрашувнинг 76-дақиқасида Ласселс томонидан киритилган ягона гол эвазига сафарда қимматли 3 очкони қўлга киритишди.

Эътиборлиси, "Ньюксл" бош мураббийи Рафаэль Бенитес соғлиғидаги муаммолар сабаб ушбу баҳсда иштирок этмади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голни томоша қилишингиз мумкин:

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!