Супер Криштиану: Роналду 46 йил давом этган рекордни янгилади

18 май, 10:39 675

 

“Реал Мадрид” жамоаси етакичис Криштиану Роналду яна бир ажойиб рекорд соҳибига айланди.

Уч кун аввал “Реал”даги голлари сонини 400 тага етказган портагулиялик футболчи Европа Топ-5 миллий чемпионатлари доирасида энг кўп гол урган футболчига айланди.

32 ёшли футболчи “Сельта”га қарши кечган ва “Реал”нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда дубль муаллифига айланди ҳамда Европа Топ-5 миллий чемпионатлари доирасида урган голларини 368 тага етказиб олди.

Шу тариқа у 46 йил аввал англиялик Жимми Гривс томонидан ўрнатилган ва 366 голдан иборат рекордни ўзиники қилиб олди. Эътиборлиси, Роналду ушбу рекордни қайд қилиши учун Жимми Гривсга нисбатан 68 ўйин камроқ ўтказган.