Суперҳужумчи 9 ой деганда битта гол урди

 

Трансфер ҳуқуқи "Ювентус"га тегишли бўлган ва айни пайтда "Валенсия" шарафини ҳимоя қилаётган Симоне Дзадза Испания чемпионатининг 23-турида "Атлетик" дарвозасига ўзининг янги мавсумдаги илк голини киритди.

Бу гол Италия терма жамоаси ҳужумчисига узоқ давом этган голсиз сериясига барҳам беришига ёрдам берди. Симоне Дзадза сўнгги маротаба ўтган йилнинг 1 май куни "Ювентус" таркибида "Карпи" дарвозасини ишғол қилган эди.

Шу ўринда Дзадза "Валенсия" таркибида бешинчи учрашувини ўтказди. Агар у жами 10 та ўйин ўтказса ва "Валенсия" Ла лигадаги жойинис ақлаб қолса, бу клуб ҳужумчининг трансферини "Ювентус"дан 16 миллион еврога сотиб олади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!