Суперлига: АГМК – “Локомотив” учрашувининг ҳакамлари маълум

Суперлиганинг 4-тур доирасидаги АГМК – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув “Локомотив” жамоасидан бир неча футболчиларнинг миллий терма жамоа таркибида Африкада ўтадиган халқаро ўртоқлик учрашувига жалб этилганлиги муносабати билан бошқа муддатга қолдирилган эди. Мазкур ўйиннинг шу тур доирасида 31 март кунига белгиланганидан ҳам хабарингиз бор. Ушбу учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи тасдиқланди. Ўйинни тошкентлик Акобирхўжа Шукруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бошқарадиган бўлишди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

АГМК – “Локомотив”

31 март. Олмалиқ шаҳри. Соат 18:00.

Ҳакамлар: А.Шукруллаев (Тошкент), С.Ҳакимов (Самарқанд), Ш.Қамаров (Самарқанд), Ғ.Жўраев (Наманган).

Назоратчи – Ф.Абдуллаев (Тошкент).

Комиссар – Л.Қўчқоров (Тошкент).

Шунингдек, мазкур турнинг 30 март куни бўлиб ўтиши белгиланган “Насаф” – “Металлург” жамоалари учрашувининг қанот ҳакамлари ҳам ўзгарган. Олдиндан тайинланган Т.Гайнуллин ва А.Цапенко 27 март куни Осиё Кубоги-2019 саралаш мусобақасининг Ливан ва Малайзия терма жамоалари учрашувида хизмат қилишлари боис, ички чемпионат ўйинларидан озод этилишди. Уларнинг ўрнига “Насаф” – “Металлург” учрашувига қанот ҳакамлари сифатида наманганлик М.Мажидов ва Р.Фозилов тайинланди.

“Насаф” – “Металлург”

30 март. Қарши шаҳри. Соат 20.00.

Ҳакамлар: Ш.Қосимов (Тошкент), М.Мажидов (Наманган), Р.Фозилов (Наманган), Д.Клепиков (Тошкент).

Назоратчи – Р.Серазитдинов (Тошкент).

Комиссар – С.Қудратуллаев (Тошкент).   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!