Суперлига ва Про-лига футболчиларининг жисмоний ҳолати талабга жавоб бермаса чемпионатдан четлатилади!

24 ноябрь,2017, 15:22 844

Суперлига ва Про-лига футболчиларининг жисмоний ҳолати талабга жавоб бермаса чемпионатдан четлатилади!

Келаси йилдан бошлаб Суперлига ва Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг  жисмоний ҳолати  Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда. 

Мазкур тест- синовлари тизими Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Техник бўлими илмий-методик гуруҳи мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди.

Махсус синовлар мавсум давомида тасдиқланган режа асосида уч маротаба ўтказилади ва натижалари таҳлил қилиб борилади. Тест-синовлари махсус инновацион технологик воситалар орқали ўтказилишини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.

Синовлардан муваффақиятли ўтган футболчилар ўз клублари таркибида Суперлига ва Биринчи лига баҳсларида иштирок этишлари мумкин. Синовлардан ўтолмаган футболчиларни эса чемпионат ўйинларидан четлаштириш кўзда тутилган.