96 0

Пойтахтимизда давом этаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи кун беллашувлари ҳам Таиланд терма жамаоси учун муваффақиятли ўтмоқда. 

Бироз аввал аёллар ўртасида вазни 53 килограммгача бўлган иштирокчилар баҳс поёнига етди. Қизиқарли ўтган баҳсда Таиланд вакиласи Суродчана Хамбао иккикураш бўйича барча рақибаларини ортда қолдирди. Таъкидлаш жоиз, бу Таиланд терма жамоаси учун иккинчи олтин медали бўлди. Кумуш ва бронза медаллари эса АҚШ ҳамда Колубия терма жамоаси аъзоларига насиб этди. 

Ушбу дастурда иштирок этган Зуҳра Отажонова даст кўтаришда 62, силтаб кўтаришда 84 килограмм натижа қайд этиб, кучли ўнликдан жой олди. Бироздан сўнг тажрибали вакилмиз Адҳамжон Эргашев вазни 62 килограммгача бўлган иштирокчиларнинг "А" гуруҳида олтин медаль учун курашга киришади. 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98