"Tashkent Challenger-2017". Муҳаммад Сафват: Ўзбекистонга иккинчи бор келишим

Республика олимпия заҳиралари теннис мактаби кортларида "Tashkent Challenger-2017" анъанавий Халқаро турнири давом этмоқда.

Бугун марказий кортда мисрлик Муҳаммад Сафват билан италиялик Томас Фаббиано беллашуви бўлиб ўтди. Рақибини 6/3, 3/6, 6/2 ҳисобида доғда қолдирган Муҳаммад Сафват матбуот анжуманида турнир ва диёримиз ҳақида ўз фикрларини баён этди:

- Ўзбекистонга иккинчи бор келишим. Бундан олдин Фарғонада бўлиб ўтган Челленжер турнирида ҳам иштирок этганман. Тошкентда эса биринчи марта. Шаҳар ҳақидаги тасаввурларим ҳали тўла эмас, боиси шаҳарни томоша қилишга улгурмадим. Аммо турнирнинг ташкилий жиҳатдан аъло даражада эканлигини айтишим керак. Бу фақат менинг эмас, теннисчи тенгдошларимнинг ҳам фикридир, - дейди иштирокчи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!