“Tashkent Challenger”. Истоминга чорак финалда ким рақиблик қилади?

12 октябрь, 00:01 308

“Tashkent Challenger”. Истоминга чорак финалда ким рақиблик қилади?

Айни кунларда Тошкентдаги Республика олимпия захиралари теннис мактабида мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этадиган “Тashkent Challenegr” турнир давом этмоқда.

Кеча мазкур мусобақанинг иккинчи даврасида Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин бу босқичда босния ва герцеговиналик Алдин Сеткичга қарши кортга чиқиб, 6:4, 6:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга чиққант ҳақида хабар берган эдик.

Энди Денисга бу босқичда беларуслик Владимир Игнатик рақиблик қилади. Жаҳоннинг 193-ракеткасига қарши баҳс эртага марказий кортда 12.20 да бошланиши режалаштирилган.