“Tashkent Challenger”. Истоминга иккинчи даврада ким рақиблик қилади?

10 октябрь, 22:59 172

“Tashkent Challenger”. Истоминга иккинчи даврада ким рақиблик қилади?

Хабарингиз бор, айни кунларда Республика олимпия захиралари теннис мактаби  кортларида “Tashkent Challenger” турнири давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин илк даварда яна бир ҳамюртимиз Фаррух Дўстовга қарши кортга чиқди ва 3 сет давом этган баҳсда қийин ғалабани қўлга киритди.

Хўш, энди Истоминга иккинчи даврада ким рақиблик қилади? Ҳамюртимизга бу босқичда босния ва герцеговиналик Алдин Сеткич рақиблик қилади.

Маълумот учун, Сеткич илк даврада Санжар Файзиевни 7:6, 6:4 ҳисобида мағлуб этган эди.

Истомин – Сеткич баҳси эртага марказий кортда соат 11.50 да бошланиши кутилмоқда.