“Tashkent Challenger”. Жуфтлик баҳсларига ҳам старт берилди

10 октябрь,2017, 11:08 96

“Tashkent Challenger”. Жуфтлик баҳсларига ҳам старт берилди

Айни кунларда Республика олимпия захиралари теннис мактабида мукофот жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этадиган “Ташкент Чалленгер” турнири давом этмоқда.

Кеча мусобақанинг жуфтлик баҳсларига ҳам  старт берилди. Ҳамюртларимиз – Санжар Файзиев ва Жўрабек Каримов дуети илк даврада Роман Арнеодо(Монако)/Денис Молчанов(Украина) дуэтига қарши кортга чиқди.

1 соат 18 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда теннисчиларимиз 4:6, 6:7 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Tashkent Challenger”. Биринчи давра. Жуфтлик

Гилльермо-Гарсия Лопес/Энрике Лопес-Перес(Испания) – Александр Бури(Беларусь)/Андреас Сильестрем(Швеция) 6:7, 6:3, 10:6

Темур Хабибулин/Александр Недовесев(Қозоғистон) – Ханс Подлипник Кастильо(Чили)/Андрей Васильевски(Беларусь) 6:7, 7:6, 3:10

Роман Арнеодо(Монако)/Денис Молчанов(Украина) – Санжар Файзиев/Жўрабек Каримов(Ўзбекистон) 6:4, 7:6.