“Tashkent Challenger” турнири старт олиш арафасида

9 октябрдан 14 октябрга қадар пойтахтимиз – Тошкентда АТP туркумидан ўрин олган, мукофото жамғармаси 150 000 АҚШ долларини ташкил этадиган “Tashkent Challenger” турнири бўлиб ўтади.

Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ўтадиган баҳсларда Ер юзининг 100 га яқин мамлакати профессионал теннисчилари иштирок этиш истагини билдиришди.

Улар орасида Владимир Игнатик(Беларусь), Денис Истомин(Ўзбекистон) каби кучли теннисчилар борлигини ҳам айтиш жоиз.

Ташкилотчилар анъанавий кичик мусобақаларни ҳам ўтказишни режалаштиришган. Унга кўра, “Болалар куни”(13-14 октябр), дипломатик миссия вакиллари учун ўтказиладиган турнирлар шулар жумласидан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!