Тбилиси Гран-приси: Бобонов ва Болтабоевда мағлубият, Бобоев финал остонасида

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при баҳслари давом этмоқда. Бугуннги кун дастуридан ўрин олган баҳсларда вакилларимиздан -73 килограмм вазн тоифасида Ғиёсжон Бобоев ва -81 килограмм вазн тоифасида Давлат Бобонов ва Шарофиддин Болтабоевлар иштирокини бошлади.

Хусусан, Шарофиддин Болтабоев дастлабки раундда грузиялик Коба Мчедлишвили тўсиғидан ўта олмаган бўлса, Давлат Бобонов эса иккинчи раундда Амбако Авалианига имкониятни бой бериб қўйди.

-73 килограмм вазн тоифасида курашга киришган Ғиёсжон Бобоев эса эронлик Муҳаммад Муҳаммади ва нидерландиялик Сэм Ван Вестендени мағлуб этган ҳолда ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Ушбу беллашув натижаси SPORTS.uz интернет ахборот портали орқали тез орада эълон қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!