Темур Исмоилов бош соврин сари юришни бошлади

 
Таиланддаги "Фьючерс" турнирида иштирок этаётган ҳамюртимиз Темур Исмоилов бош совринга даъвогарлик қилмоқда.
 
Яккалик беллашувларида иккинчи рақамда сараланган ҳамюртимиз биринчи босқичда ҳиндистонлик Абхинав Санжив Шанмугам билан рақобатлашди. Бир  соатдан ошиқроқ давом этган ўйин ўзбекистонлик теннисчи устунлигида ўтди. Темур 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
 
Иккинчи даврада Т.Исмоилов Жанубий Корея вакили Жаэ Хван Кимга қарши кортга чиқадиган бўлди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!