Теннис қироли Маррей футболга қадам қўяди
11 январь, 20:10 | 277
 
Жаҳон рейтингида биринчи поғонани эгаллаб турган британиялик теннисчи Энди Маррей теннисчилик фаолиятини якунлагач, нима билан машғул бўлиши ҳақидаги фикрларини айтди.
 
- Теннисчилик фаолиятим ниҳоясига етгач футбол соҳасида ишлашни хоҳлайман, - деди Энди Маррей. - Албатта, теннисдан ҳам узоқлашмайман. Британи теннисидан хавотирдаман. Бироқ, энг аввало асосий вақтимни оиламга бағишлайман.
 
 
Энди Маррей янги мавсумдаги дастлабки турнири Қатарда ўтказди. Доҳадаги финал баҳсида британиялик теннисчи жаҳон рейтингида ўзини таъқиб қилиб келаётган сербиялик Новак Жоковичдан мағлубиятга учради.
 

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002