Теннисчиларимиз Эрон кортларида зафар қучмоқда

 

Эронда Халқаро теннисфедерацияси томонидан ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда дунёнинг ўнга яқин мамлакатидан истеъдодли теннисчилар ғолиблик учун куч синашмоқда.

Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган ёш теннисчиларимиз учинчи даврага йўлланма олди.

Яккаликлар ўртасида иккинчи рақамда сараланган Одил Каримов иккинчи давра учрашувида мезбонлар вакили Масиҳ Хожабрийни 6:2, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, кейинги райндга ўтди.

Искандар Каримов ҳам мезбонлар вакили Муҳаммад Катибехга қарши кортга чиқиб, рақибдан 6:4, 7:5 ҳисобида устун келди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!