Термизда яна бир неча дақиқалардан сўнг, кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ат-Термизий хотирасига бағишланган Халқаро турнир бошланади

Термиз шаҳри мезбонлик қилаётган кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий ХIII халқаро турнирнинг нуфузи ҳам жаҳонаро кенг эътироф этилмоқда. Қатор давлатлар полвонлари мазкур турнирда қатнашишга катта қизиқиш билдирмоқда. Кураш халқаро ассоциациясидан маълум қилишича, 1993 йилдан буён ҳар икки йилда ўтказилаётган турнирда ўтган давр мобайнида дунёнинг энг номдор полвонлари куч синашган.  
Жорий йилги мусобақада 50 давлатдан 150 дан зиёд спортчи ва меҳмон иштирок этиши кутилаётгани ҳам турнирнинг нуфузи ортиб бораётганидан далолатдир. Турнир 73, 90 килограмм ва мутлақ вазн тоифасида бўлиб ўтади. Турнирнинг мукофот жамғармаси 56 минг доллар бўлиб, мутлақ вазнда ғолиб бўлган полвон Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 25 000 долларга сазовор бўлади. Иккинчи ўрин соҳиби 10 000 доллар, иккита учинчи ўрин соҳиблари 5000 доллардан пул мукофоти билан тақдирланади. Қолган вазн тоифасидаги ғолиб ва совриндорларга ҳам йирик пул мукофотлари таъсис этилган.

Полвонлар юртидан тайёрланган фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этамиз:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!