Терри янги жамоасида ҳам сардор бўлади

Ушбу ёзда Лондоннинг “Челси”сидан “Астон Вилла”га кўчиб ўтган Жон Терри янги жамоасида ҳам сардор бўлади.

“Вилла Парк” стадиони эгаларининг расмий сайтида ёзилишича, сардорлик боғичи Жеймс Честердан 36 ёшли ҳимоячига ўтди.

Терри “Астон Вилла” билан бир йиллик шартнома имзолаган холос. Бунга қадар эса 19 йил “Челси”да тўп сурган Террини “аристократлар” текинга қўйиб юборишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!