Тез кунда: Ўзбекистонлик жаҳон рекордчиси ва муай тай устаси билан эксклюзив интервью (Фото ва видео)

8 июнь, 12:45 1716

Тез кунда: Ўзбекистонлик жаҳон рекордчиси ва муай тай устаси билан эксклюзив интервью (Фото ва видео)


Сўнгги йилларда ўзбекистонлик спортчилар юртимиз довруғини жаҳонга танитаётгани ҳамда жаҳоннинг манаман деган ареналарида байроғимизнинг баланд кўтарилиши ва мадҳимизнинг янграшини таъминлашмоқда.

Шундай қаторига ёшлигидан муай тай билан шуғулланиб келаётган ва ушбу спорт тури бўйича икки карра жаҳон чемпиони, қатор йирик мусобақалар (Grand Pix, EM Legend ва бош.) ғолиби ҳамда қисқа муддат ичида 100дан ортиқ профессионал жангларда иштирок этиб, жаҳон рекордини ўрнатган Анвар Бойназаров ҳам киритиш мумкин.

Қаҳрамонимиз SPORTS.uz интернет ахборот порталида меҳмон бўлиб, бугунги кунга қадар эришган натижалари, спортдаги қийинчиликлар ва бўлажак режалари ҳақида алоҳида тўхлатиб ўтди.

Спортчимиз Самарқанд вилоятида туғилган ва спорт билан шуғулланишни маҳалласидаги спорт мактабида бошлаган. Бир қанча вақт шу ерда ўз маҳоратини оширган Анвар юқори марраларни мақсад қилиб, 2010 йили муай тай ватани бўлмиш Таиландга йўл олади.

 

 

Тез кунда чемпионимиз билан интервьюни тўлиқ ўқиш имкониятига эга бўласиз. Биздан узоқлашманг ва кузатишда давом этинг.